1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил август ойи охиригача Эрон билан янги уруш бошлаши мумкин

Таҳлилларга кўра, кутилaётган уруш аввалгиларига нисбатан даҳшатлироқ бўлиши мумкин.

Исроил август ойи охиригача Эрон билан янги уруш бошлаши мумкин

Исроил август ойининг охиригача Эрон билан янги ҳарбий тўқнашув бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда “Азад Ирон” нашрига таяниб Оху.Az хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тел-Авив эҳтимолий уруш эҳтимолини жиддий кўриб чиқмоқда. Эрон эса янги ҳужумга тайёргарлик чораларини кучайтирган. Таҳлилчиларнинг баҳолашича, агар қарама-қаршилик юз берса, у аввалгиларига қараганда анча даҳшатли бўлиши мумкин.

 

Хабарда айтилишича, Исроил Теҳроннинг ракета арсеналини мустаҳкамлашига, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қайта тиклашига ва илғор ҳарбий технологияларни жойлаштиришига йўл қўймасликка қатъий бел боғлаган.

 

Тел-Авивнинг асосий мақсади – Эроннинг ҳарбий устунликка эришиш умидларини пучга чиқариш ҳамда имкони борича тез ва қатъий зарба беришдир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика