1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Озарбайжондан Украинага навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Украинага кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори 44 млн доллардан ошган.

Озарбайжондан Украинага навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг 11 августдаги фармойишига мувофиқ, Украинага электр жиҳозларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юк Сумгаит технопарки ҳудудидан Озарбайжон Энергетика вазирлиги томонидан жўнатилган.

 

Ёрдамнинг биринчи партияси 10 та юк автомобилидан иборат бўлиб, Украинада уруш оқибатида зарар кўрган ҳудудларда барқарор электр таъминотини тиклаш мақсадида 90 минг метрга яқин электр кабеллари ва симлари, 25 та генератор ҳамда 7 та трансформатор тўпламини ўз ичига олади.

 

Юк Украина томонининг сўровларига асосан тайёрланган бўлиб, умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Кейинги партияни жўнатиш яқин кунларда режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон илгари ҳам Украинага электр таъминоти ва қайта қуриш ишлари учун инсонпарварлик ёрдами юборган бўлиб, бугунги кунга келиб бу ёрдамнинг умумий миқдори 44 миллион АҚШ долларидан ошган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика