1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Италияда 4 ёшли бола машина ичида иссиқдан димиқиб вафот этди

Бола қаровсиз бўлган ва машинага чиқиб, унинг ичида қолиб кетган.

Италияда 4 ёшли бола машина ичида иссиқдан димиқиб вафот этди

Италиянинг Сардиния шаҳрида руминиялик 4 ёшли бола иссиқдан вафот этди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

 

Ҳодиса 6 август куни Олмедо курорт қишлоғида содир бўлган. Ота-онаси таътилда бўлган бола уйдан чиқиб кетган ва иссиқда турган машинага чиқиб, унинг салонида қолиб кетган.

 

Бола аввалига Сассари шаҳридаги касалхонага олиб борилган, сўнгра Римнинг Гемелли шифохонасига ўтказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бола 11 август куни вафот этган.

 

Италия расмийлари воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун тергов ишларини бошлаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика