Исроил Суриядаги позициясини сақлаб турмоқда
Ҳозирда Исроил Голан ҳудудини тўлиқ назорат қилмоқда.

Исроил Қуролли Кучлари (САХАЛ) Суриянинг жанубидаги муҳим позицияларни ушлаб туришда давом этмоқда. Бу ҳақда САХАЛ Бош штаби раҳбари Эял Замир маълум қилди.
"Суриядаги вазият парокандалиги туфайли бу ҳудудга кирдик. Ҳозирда эгаллаб турган позицияларимиз хавфсизлигимизни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга," — деди Замир.
Унинг сўзларига кўра, Исроил Ҳермон тоғидан бутун Голан ҳудудини тўлиқ назорат қилмаяпти. Аммо мавжуд назорат нуқталари стратегик устунликни таъминламоқда.







