1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қирғизистон Президентини кичик Садир Жапаров ҳайрон қолдирди

Давлат раҳбари 5 ёшли болакай билан суҳбатлашиб, унга эзгу тилаклар билдирди.

Қирғизистон Президентини кичик Садир Жапаров ҳайрон қолдирди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Иссиқкўл вилоятидаги яйловлардан бирида маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказди. Тадбир чоғида қишлоқ хўжалиги ерлари ва уларни асраб қолиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув пайтида Президент ёнига 5 ёшли болакай келиб, ўзини “Садир Жапаров” деб таништирди.

 

Давлат раҳбари аввалига бу гапга ишонмай, боланинг ота-онасидан аниқлик киритди. Улар исмни Президент шарафига қўйганликларини тасдиқлади. Бу кутилмаган ҳолат Президентни кулдириб юборди.

 

Болакай келажакда президент бўлиши мумкинлигини айтгач, Садир Жапаров унга меҳнатсевар, ҳалол ва билимли бўлишни маслаҳат берди. Шунингдек, юртга хизмат қилиш энг олий вазифа эканини таъкидлади.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика