Истанбул ва Туркиянинг яна бир қатор вилоятлари кучли қор бўрони остида, деб хабар берди Daily Sabah газетаси.
Истанбулда хусусий ва давлат мактабларида дарслар бекор қилинди ва маҳаллий аҳолидан шахсий транспортда саёҳат қилмаслик сўралди. Ҳомиладор аёллар ва ногиронлар учун дам олиш куни эълон қилинди.
Турк Ҳаво Йўллари шанба кунига режалаштирилган 100 га яқин рейсларни бекор қилган. Бўрон ҳафта охиригача давом этиши кутилмоқда.
Истанбулдаги ноқулай об-ҳаво шароити сабабли ўтган ҳафта Турк Ҳаво Йўллари ва "Pegasus" авиакомпанияси томонидан 200 дан ортиқ рейс бекор қилинган эди.
Маҳаллий метеорология хизматларининг прогнозларига кўра, ҳозирда қор ўтган ҳафтага нисбатан кучлироқ ёғмоқда.


