Парвозларни кузатиб борувчи FlightAware веб-сайти маълумотларига кўра, Рождество дам олиш кунларида Omicron' штаммининг тарқалиши сабабли дунё авиакомпаниялари томонидан 4,3 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди.
Фақат жума куни - бутун дунё бўйлаб авиаташувчилар 2,3 мингдан ортиқ рейсларни бекор қилишди.
Луфтҳанса, Дельта ва Унитед Аирлинес каби авиакомпаниялар бундан катта зарар кўрди.
Бунга COVID-19 инфекциясининг кўпайиши фонида ходимларнинг етишмаслиги ҳам сабаб бўлган.
Буюк Британияда коронавирус тарқалиши сабабли саноат ва транспортда кадрлар етишмаслигига қарши кураш давом этмоқда.
Аввалроқ Грецияда Янги йил арафасида сайёҳлар учун янги чекловлар кучга киргани хабар қилинган эди.