Ихтиёрий хизмат учун ундирилаётган “мажбурий” тўловлар

Ўзини “газдан” ёки “светдан” келганини айтиб, кўрсатилмаган хизмати учун пул йиғиб юриш қонунийми?

Ихтиёрий хизмат учун ундирилаётган “мажбурий” тўловлар

 

Илгари газ ва “свет” учун тўловларни тегишли идора ходимлари маҳаллаларда уйма-уй юриб қабул қилишарди. Кейинчалик бу йўналишда ўзгаришлар қилинди: электр ва газ ҳисоблагичлар янгисига алмаштирилиб, истеъмолчида қарздорлик юзага келса, тармоқдан автоматик тарзда узиладиган бўлди. Бу эса хонадон эгасининг коммуналь тўловларни олдиндан амалга оширишига ва қарздорликларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келди. Энг муҳими — идора ходимлари аввалгидек маҳалла кезиб, “пул ундириб” юрмайди. 

 

Лекин негадир ҳали ҳамон қишлоқ ҳудудларда “газчи” ва “светчи”лар юради. Улар аҳолига ўзларини “туман газ идорасиданмиз”, “вилоят электр тармоқлари корхонасиданмиз” ёки “ёнғинга қарши курашиш бўлимидан келдик” деб таништиради. Хонадонларда электр ва газ ускуналарининг созлигини текшириш ёхуд ёнғинни олдини олиш чоралари баҳонаси билан аҳолидан йиллик 20–40 минг сўм атрофида солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний пул йиғими талаб қилишади. Амалда эса ҳеч қандай иш қилинмайди, уй эгаси ҳам “формали киши”дан тезроқ қутулай деб, айтилган пулни беради-да кузатиб юборади. 

 

Zamon.uz бу борада ижимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳам фикрлари билан қизиқди ва айни шу мавзудаги мақолаларга билдирилган изоҳларни таҳлил қилди.

 

“Ҳар шаҳар ва туманда ёнғинга қарши курашиш жамияти бўлади. Шу жамиятда ишлайдиганлар пул йиғмоқда. Лекин улар пул олиб, қўл қўядиган жойига эътибор бердингизми, қандайдир носоз электр жиҳоз, дудбўрон ёки қурилмаларни созлаш эвазига пул бермоқдасиз. Аниқроғи, ёнғинни келтириб чиқариши мумкин бўлган жиҳозларни тузатувчи уста улар. Уларни иши фирибгарликнинг бир тури, сабаби юқорида “уста”лигини айтмай, тўғри маълумот бермай, пул сўрамоқда”, — дейди Телеграм фойдаланувчиларидан бири.

 

“Ўтган йили уйга келиб пул сўрашди. Ҳисоб рақам бер, банкдан ўтказаман десам, пластик рақам бор, шунга ташлайсиз, дейди. Кечирасиз, мен банкка тўламоқчиман деганимдан сўнг йўқолиб қолишди”, —дея изоҳ билдирган яна бир тармоқ фойдаланувчиси.

 

Бу ҳолатлар шаҳарга нисбатан қишлоқ жойларда кўп кузатилади. Қишлоқ аҳолисининг аксарият қисми эса эшигини таққиллатиб келган формали одамдан чўчиб туради. Уларни расмий шахс, “юқоридан” жўнатилган ходим деб ўйлаб, сўралган пулни қўлига тутқазиб юборади. Аслида эса кўрсатилмаган ва фойдаланиш ихтиёрий бўлган хизмат учун “мажбурий” пул тўлайди.

 

Адлия вазирлиги ўтказган ўрганишларда ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги аниқланган.

 

Маълум қилинишича, ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиш ноқонуний ҳисобланади. Шунингдек, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига кўра, формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланган.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу каби ҳолатларда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб ўтган:

 

— ўзини ФВВнинг қуйи тизимларига ўхшаш ташкилотлар номлари билан таништирган шахслардан, биринчи навбатда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишини сўраш;

— уларнинг фаолият тури ҳамда қандай хизматлар кўрсатишига аниқлик киритиш керак.

 

Вазирликка кўра, улар томонидан таклиф қилинадиган хизматларни бажариш фақат уй эгасининг розилиги асосида амалга оширилиши мумкин. Уларнинг хизматидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ихтиёрий. Пул эса фақат кўрсатилган хизмат учун берилади.

 

Жавоҳирбек Турсунов тайёрлади

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"