Июнь ойида Нур-Султонда Сурия бўйича музокаралар бўлиб ўтади
“Остона формати” 2017 йилда иш бошлаган.

14-16 июнь кунлари Нур-Султонда Сурия бўйича музокараларнинг 18 раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ташқи ишлар вазирлиги музокаралар кафолатчилари ва кузатувчи давлатларга таклифнома жўнатган.
Сурияда 2011 йилдан буён фуқаролар уруши давом этмоқда. 2017 йилдан буён Қозоғистон пойтахтида низолашаётган томонлар музокара олиб боряпти. Бу “Остона формати” номи билан машҳур.
Аввалроқ АҚШ Сурия шимолига инвестиция киритишга рухсат берганди.







