1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Женнифер Лопез концертидан сўнг "Бунёдкор" стадиони майдонига жиддий зарар етди

Мутахассислар полив ва дренаж тизимлари ҳам ишдан чиққанини айтмоқда.

Женнифер Лопез концертидан сўнг "Бунёдкор" стадиони майдонига жиддий зарар етди

Кеча бўлиб ўтган Женнифер Лопез концертидан сўнг "Бунёдкор" стадиони майдон ҳолати ёмонлашгани маълум бўлди. Мутахассисларнинг айтишича, саҳна қурилиши майдоннинг маълум қисмини чўктирган, шу билан бирга, сув ва дренаж тизимларига ҳам жиддий шикаст етган. Бу ҳақда Азизбекҳ телеграм блогида маълум қилинди.

 

“Майдоннинг ҳолати айни вақтда жуда ёмон. Концерт учун ўрнатилган махсус саҳна стадионнинг ўша қисмини чўктирган. Шунингдек, суғориш ва ёмғир сувини чиқариш тизимига ҳам зарар етган,” — дейди мутахассислар.

 

Бундан аввал, 3 август куни америкалик мегаюлдуз Арманистондаги Республика стадионида ҳам гастроль доирасида концерт берганидан сўнг, майдон чими ёмон аҳволга келгани ҳақида “Спутник Армания” хабар қилган эди. У ерда ҳам майдонни тиклаш учун катта меҳнат талаб этилиши айтилган.

 

"Бунёдкор" стадионида тиклаш ишлари бошланган, аммо маҳаллий манбалар фақат реконструкция билан иш битмаслигини таъкидламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика