1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Оч қолган эчкилар Испанияда “тирик ўт ўчирувчи”га айланди

Европа Иттифоқи молиялаштираётган лойиҳа ўрмонларни тозалаш орқали ёнғинларнинг олдини олишни мақсад қилган.

Оч қолган эчкилар Испанияда “тирик ўт ўчирувчи”га айланди

Испаниянинг Каталония минтақасида шаҳардан шаҳарга кўчиб юрувчи эчки подалари ўрмон ёнғинлари хавфини камайтириш бўйича кенг кўламли ташаббуснинг бир қисми сифатида фаолият юритмоқда. Бу Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган пилот лойиҳа уч йилдирки давом этмоқда ва ҳудуддаги ёнғинлар сонини камайтиришда сезиларли натижа бермоқда. Бу ҳақда Реутерс нашри хабар берган.

 

Эчкилар ўзларининг катта иштаҳаси билан қуруқ, тиканли ва ёнувчан ўсимликларни — ҳатто кактус ҳамда қушқўнмасларни еб, чакалакзорларни тозалашда муҳим роль ўйнайди. Натижада, улар табиий “тирик ўт ўчирувчи” вазифасини бажариб, ёнғин тарқалиш хавфини пасайтиради.

 

Бу амалиёт Испанияда янгилик эмас. Чорвачилик ёрдамида ўрмонларни тозалаш анъаналари бир неча асрлик тарихга эга. Ҳозирда чўпонлар Montnegre тоғ тизмаси яқинидаги ҳудудларда эчки подаларини юритиб, табиий ёнғин тўсиқларини яратмоқда.

 

Лойиҳа доирасида чўпонларга маош маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тўланади, эчки сути эса пишлоқ ишлаб чиқарувчилар томонидан харид қилинади. Шу тариқа, ташаббус нафақат экологик хавфсизликни таъминлайди, балки маҳаллий иқтисодиётга ҳам ҳисса қўшади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика