1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда аёл эри билан бирга яшаб, ундан алимент талаб қилди

Отанинг алимент бўйича 10 миллион сўмдан ошиқ қарзи бўлган.

Жиззахда аёл эри билан бирга яшаб, ундан алимент талаб қилди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида аёл алиментдан қарздор эри билан бирга яшаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га хабар берди.

 

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Фориш тумани бўлими томонидан фарзандлар таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат ижрочиси ҳузурига келмасдан юрган Х.Д.га нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида Х.Д. Жиззах шаҳри, “Олмозор сити” ҳудудида алимент ундирувчи билан бирга яшаб келаётгани аниқланган.

 

Қидирувда бўлган шахс топилиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун Бюронинг Фориш тумани бўлими давлат ижрочисига топширилган.

 

Маълум бўлишича, Х.Д.нинг алимент бўйича қарзи 10 миллион сўмдан ошган.

 

Ундирувчига нега қарздор билан бирга яшаб туриб, бу ҳолатни яширгани сўралганда, у қарздорнинг қамалишини истамаслиги, алимент маблағлари қамоққа олмасдан ундириб берилишини хоҳлаганини билдирган.

 

Ҳозирда қарздорга нисбатан қонунда белгиланган тартибда кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика