1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда ҳоким ўринбосари 30 минг доллар пора билан қўлга тушди

У қишлоқ хўжалиги еридан фойдаланишга рухсат эвазига пул талаб қилган.

Жиззахда ҳоким ўринбосари 30 минг доллар пора билан қўлга тушди

Жиззах вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Фориш тумани ҳокими ўринбосари ноқонуний ҳаракатларда айбланиб, ушланган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар қилди.

 

Маълумотларга кўра, манзилли текширув давомида у ўз мансабидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга тегишли 204 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги назоратига қайтармаслик ва келажакда ердан эркин фойдаланишга ёрдам кўрсатиш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Ҳоким ўринбосари дастлаб 20 минг долларлик қисмни олган вақтда ушланиб, қолган 10 минг доллар ҳосил йиғимидан сўнг берилиши режалаштирилгани аниқланган.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика