1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистон ва Хоразмда кам таъминланган оилаларга сув таъминоти учун субсидия ажратилади

Оилалар артезиан қудуғи қазиш, сув насоси ва фильтр ўрнатиш харажатларининг 90 фоизигача давлатдан ёрдам олиш имкониятига эга.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда кам таъминланган оилаларга сув таъминоти учун субсидия ажратилади

Ўзбекистон ҳукуматидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг ичимлик суви билан боғлиқ харажатларини қоплашга кўмаклашиш мақсадида субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

 

Янги тартибга кўра, Камбағал оилалар реестрида қайд этилган хонадонларга қуйидаги ишларга сарфланган маблағларнинг асосий қисми давлат ҳисобидан қопланади:

 

турaр жой ҳудудида артезиан қудуғи қазиш;

 

сув насоси сотиб олиш ва ўрнатиш;

 

ичимлик суви фильтрлари харид қилиш ва монтаж қилиш.

 

 

Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизигача бўлган қисмини, бирок энг кўпи билан БҲМнинг 30 бараваригача қоплайди.

 

Хизматлар фақат “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида рўйхатдан ўтган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади. Оилалар субсидия олиш учун “Инсон” марказларига ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиб, тизим орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

Белгиланган тартибда юборилган сўровлар бўйича қарор қабул қилингач, тизим орқали автоматик равишда хабар юборилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика