1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 17 мингга яқин алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар махсус таълим муассасаларига юборилди

Давлат-хусусий шериклик асосида 1 668 нафар бола кундузги бўлим хизматидан фойдаланди, 37 нафари касб-ҳунар коллежларига йўлланма олди.

Ўзбекистонда 17 мингга яқин алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар махсус таълим муассасаларига юборилди

Мамлакатимизда имконияти чекланган ҳамда алоҳида педагогик ёндашувга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда. Жорий йилнинг январ–июн ойларида Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан 16 минг 939 нафар бола учун давлат таълим муассасаларига йўлланмалар берилди.

 

Хусусан:

 

3 951 нафар бола ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига,

 

9 448 нафар бола махсус мактаб ва мактаб-интернатларга,

 

923 нафар бола инклюзив синфларга,

 

776 нафар бола эса болалар боғчаларининг инклюзив гуруҳларига қамраб олинди.

 

Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик асосида 1 668 нафар бола кундузги бўлим хизматларидан фойдаланди, яна 37 нафар бола касб-ҳунар коллежларига йўлланма олди.

 

2025-йил 14-август ҳолатига кўра, 2 139 нафар бола (шундан 1 172 нафари 10 ёшгача бўлганлар) ДХШ шартномалари бўйича кундузги парвариш хизматлари билан таъминланган.

 

Шунингдек, мамлакатимиздаги 12 та кичик меҳрибонлик уйида 100 нафарга яқин бола, жумладан, 60 нафар ногиронлиги бўлган тарбияланувчи доимий парвариш ва таълим олиш имкониятига эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика