1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ким Чен Ин "тўнини тескари кийди".

КХДР раҳбари АҚШ ва Жанубий Корея билан музокара ўтказмаслигини маълум қилди.

Ким Чен Ин "тўнини тескари кийди".

 

 Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

 

Сиёсатчи Вашингтон ва Сеулни доимий тарзда эскалациявий тарангликни вужудга келтиришда айблаган. У бу каби қадамлар Пхеньяннинг янада кучлироқ реакциясига сабаб бўлишини таъкидлаган.

 

"Ҳурматли ўртоқ Ким Чен Ин душманлар бизга ҳарбий жиҳатдан таҳдид қилиб, мулоқот ва музокара ҳақида гапираётганини қайд этди. У душманлар билан гаплашишга зарурат йўқлигини айтди ", — дейилади агентлик хабарида.

 

КХДР раҳбари мамлакатнинг ядро кучлари жавоб чораларига тайёрлигига ишонч билдирган.

 

Аввалроқ Шимолий Корея ядро музокараларидан воз кечганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика