1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Китоб марифат кўзгуси" шиори остида ўз хонасини мингта китоб билан тўлдирган устоз!

Ўрта Чирчиқ туманидаги 72-мактаб инглиз тили ўқитувчиси Худойқулова Дилноза ўқувчилар учун мингдан ортиқ китоб жамлади.

"Китоб марифат кўзгуси" шиори остида ўз хонасини мингта китоб билан тўлдирган устоз!

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 72-мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси Худойқулова Дилноза Зафаровна ўз ташаббуси билан янги кутубхона ташкил этди. Мазкур хонага мингдан ортиқ инглиз тилида чоп этилган китоблар тўпланди. Бу ташаббус ўқувчиларни тил ўрганишга янада қизиқтириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда.

 

Кутубхона тўрт бўлимдан иборат. Биринчи бўлим инглиз адабиётига қизиққан ўқувчилар учун машҳур ёзувчилар ҳаёти ва асарларига бағишланган. Иккинчи бўлимда инглиз тили грамматикасини мустақил ўрганишга ёрдам берувчи қўлланмалар жойлаштирилган. Учинчи бўлимда эса халқаро ва миллий сертификатларга тайёргарлик кўриш учун тест китоблари мавжуд. Тўртинчи бўлим турли луғатлардан иборат бўлиб, расмли лугатлар, иборавий феъллар ва синонимлар тўплами ўқувчиларга қулайлик яратади.

 

Ўқитувчининг сўзларига кўра, бундай ташаббус ўқувчиларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш, дарсдан ташқари билим олиш имкониятини кенгайтириш ва энг муҳими, тил ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтиришга қаратилган.

 

Дилноза Худойқулова 1990 йилда туғилган, инглиз ва корейс тили мутахассиси. У Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Шарқшунослик институтида таҳсил олган. Бугунги кунда мамлакат миқёсида устозларга яратилаётган шароитлардан фойдаланиб, ўқувчиларига фидойилик билан хизмат қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика