Жаҳон

Киев Москвадан Ил-76 ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадларини сўрамоқда — Россия эса сукутда

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов телемарафонда маълум қилди.

Киев Москвадан Ил-76 ҳалокатида қурбон бўлганларнинг жасадларини сўрамоқда — Россия эса сукутда

 

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов телемарафонда маълум қилди.

 

"Украина жасадларни топшириш сўради ва мурожаат қилишда давом этмоқда. Ҳозирча Россия томони бунга рози бўлмади. Шу боис, Украинанинг нафақат Ил-76 самолёти қулаши ҳолатлари, балки унинг ичида нималар бўлганлиги – у ерда одамлар бор-йўқлиги, ўқ-дорилар бор-йўқлиги, кимлар бўлганлиги бўйича ҳам холис халқаро тергов ўтказиш талаби долзарблигича қолмоқда", — деди Юсов.

 

Украина разведкаси вакилининг таъкидлашича, Россия Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган деб эълон қилган 65 нафар украиналик аскарнинг мақоми ўзгармаган — улар ҳамон ҳарбий асирлар саналади.

 

Россиянинг Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти 24 январь куни Белгород вилояти яқинида ҳалокатга учраганди. Россия Мудофаа вазирлиги самолёт бортида 65 нафар украиналик ҳарбий асир бўлганини маълум қилган. Украинада улар Москва маҳбусларни ушбу самолётда ташиш ҳақида огоҳлантирмаганлигини даъво қилмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

custom img

“Кейинги пандемия — “агар эмас, қачон” масаласи” — Гебреесус

ЖССТ янги пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди.

custom img

AI миллиардлаб ўлимга сабаб бўлиши мумкин — Билл Гейтс

Microsoft асосчиси сунъий интеллект хавфлари ҳақида огоҳлантириб, AI устидан давлат назорати кучайтирилиши кераклигини айтди.

custom img

Трамп Эроннинг 7 кунлик сулҳ таклифини рад этди — WSJ

АҚШ президенти Эронга зарбалар қайта бошланишини кутаётганини билдирган.

custom img

Бангкокни сув босди: фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мактаблар ва давлат бинолари вақтинчалик бошпаналарга айлантирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"