Жаҳон

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин


Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2027 йил 27 январда ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.



Ҳужжат давлат ва муниципал органларнинг сайлов жараёнига ноқонуний аралашуви ҳамда маъмурий ресурслардан айрим номзодлар манфаатлари йўлида фойдаланишининг олдини олишга қаратилган.



Фармонга кўра, таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимлари, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа давлат ва муниципал ташкилотлар ходимларини номзодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган сайловолди ташвиқотига жалб қилиш тақиқланади.



Вазирлар Маҳкамасига сайловолди ташвиқотида ноқонуний иштирок этган ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб номзодлардан бирининг манфаатларини кўзлаган мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш топширилди. Зарур ҳолларда бундай раҳбар ва ходимларни лавозимидан озод этиш чораси ҳам кўрилади.



Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига сайлов қонунчилигининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш ва фуқароларни хабардор қилиш бўйича қўшимча чоралар кўриш тавсия этилган.



Фармонда Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнидаги иштирокини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.