Сиёсат

Кўксаройда Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда энергетика, ахборот технологиялари, экология ва сув ресурсларини бошқариш, шунингдек, гуманитар ва маданий алмашинувларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Кўксаройда Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилди

 

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Давлатимиз раҳбари йиғилишда 2024 йилда таъсис этилган Олий давлатлараро кенгаш формати ўзининг долзарблиги ва самарадорлигини исботлаганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилган.

 

Йиғилиш чоғида томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини, икки томонлама салоҳиятдан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилдилар ва шерикликни кенгайтиришга сезиларли туртки берадиган бир қатор қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзаро савдонинг барқарор ўсиши, таркибини диверсификация қилиш ва бизнес муҳитини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Йил бошидан буён товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етгани, бу кўрсаткични 2030 йилгача 10 миллиард долларга ошириш мақсад қилинганлиги қайд этилди. Шу билан бирга, “O‘zKazTreyd” компанияси ташкил этилиб, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмлари йўлга қўйилди.

 

Саноат кооперацияси соҳасида эришилган ютуқлар алоҳида эътироф этилди. Ташриф доирасида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази ишга туширилади, шунингдек, 1,3 миллиард долларлик муҳим лойиҳалар амалга оширилади. Умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган, жумладан кимё, геология, инфратузилма, логистика ва агросаноат соҳаларидаги кенг кўламли Саноат кооперацияси дастури тайёрланди.

 

Транспорт ва логистика соҳасида тизимли шериклик устувор йўналиш сифатида белгиланди. Янги транспорт йўлакларини яратиш, портларда юк ташишни рағбатлантириш бўйича биргаликда иш олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

 

Энергия ресурсларини ташиш ва қайта ишлаш, энергияни тежаш, «яшил» технологиялар ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш тайёрлиги билдирилди. Шунингдек, Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги битим имзоланди.

 

Гуманитар алоқалар, маданий ва илмий ҳамкорлик ҳам алоҳида эътироф этилди. Жорий йил давомида Олмаота ва Остона шаҳарларида қўшма маданий тадбирлар, Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ва Тошкент шаҳрида Остона кунлари муваффақиятли ўтказилган. Фан ва таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари ўртасидаги алмашинувлар, олий таълим соҳасидаги қўшма дастурлар давом эттирилади.

 

Шунингдек, қўшма сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш, тарихий ва маданий меросни оммалаштириш муҳимлиги таъкидланди. Йиғилиш кун тартиби юзасидан Бош вазирлар ўринбосарлари, энергетика, транспорт ва маданият вазирларининг ҳисоботлари тингланди.

 

Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши якунида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди ва икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгиланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

Исломободда Ўзбекистон ва Покистон Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо ҳажмини 2 миллиард долларга ошириш бўйича баённома имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон Сенати раиси билан учрашди

Учрашувда парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Исломободда олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"