Иқтисодиёт

Контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Айрим талаба-ўқувчилар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 апрелга қадар қилиб белгиланди

Контрактни тўлаш муддати узайтирилди

 

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларининг айрим талаба-ўқувчиларига базавий/табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 апрелига қадар этиб белгиланди.

 

Ушбу узайтириш қуйидагиларга тааллуқли:

 

Oлий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар;

 

Xорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар;

 

Профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.

 

Aмалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Контрактни тўлаш муддати узайтирилди