Жаҳон

Криминал авторитетга эга жиноятчи суд залининг ўзида отиб ўлдирилди

Деҳли полицияси комиссари Ракеш Астананинг маълум қилишича, таниқли жиноятчи Житендер Гоги Деҳлидаги суд залида отиб, ўлдирилди.

Криминал авторитетга эга жиноятчи суд залининг ўзида отиб ўлдирилди



Унинг айтишича, қотиллар суд биносига адвокатлар қиёфасида кириб олишган. Житендер Гоги қатор жиноятларга дахлдорликда гумон қилиниб, ўтган йили “Тихар” қамоқхонасига келтирилганди.

 

“Тиллу тўдаси” номи билан танилган жиноий гуруҳ Гогини ўлдиришга қасд қилгани маълум бўлгач, полиция унинг хавфсизлигини таъминлаш учун касалхонада вафот этган, дея хабар тарқатганди. Бироқ, бу хийла иш бермади. Кеча, 24 сентябрь куни суд залига келтирилган Гоги гувоҳлар ва судьянинг кўз ўнгида отиб ташланган.


“Рақобатчи гуруҳнинг икки аъзоси суд биноси ичида Житендер Гогига ўқ узган. Полиция тезкор ҳаракатланиб, икки қотилни ўлдирган. Суд залида жами уч киши ҳалок бўлган. Умумий 30 та ўқ узилган. Суд биносидаги металл қидиргич ишлаганми-йўқми, буни ҳали аниқлаймиз. Ҳозирча бунга изоҳ беролмайман. Суриштирувни бошладик, ўқ узишга дахлдор ҳеч кимни аяб ўтирмаймиз”, — деган Ракеш Астана “NDTV” телеканалига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россиянинг Пермь шахрида отишма содир содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Муножат Валиева

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Криминал авторитетга эга жиноятчи суд залининг ўзида отиб ўлдирилди | Zamon.uz