1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

 

Нью-Йоркдаги Comex товар биржасида кумуш нархи тарихий рекордни янгилади. 2026-йил март ойида етказиб бериладиган кумуш фьючерслари савдо жараёнида бир тройя унцияси учун 85 доллардан юқори кўрсаткичга чиқди. Бу ҳақда Oxu.az хабар бермоқда.

 

Савдо майдончаси маълумотларига кўра, Боку вақти билан соат 17:05 ҳолатида кумуш нархи 7,18 фоизга ошиб, бир унция учун 85,03 долларни ташкил этди. Орадан беш дақиқа ўтиб, нарх ўсиши янада тезлашиб, 85,27 долларга етди, бу эса 7,47 фоизлик ўсишни англатади.

 

Таҳлилчиларга кўра, кумуш нархининг кескин кўтарилиши глобал бозорлардаги беқарорлик, саноат талаби ошиши ҳамда инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

 

Шу билан бирга, Comex биржасида 2026-йил февраль ойида етказиб бериладиган олтин фьючерслари нархи ҳам ўсди. Савдолар чоғида олтиннинг бир тройя унцияси 4614,5 долларга етиб, 2,52 фоизга қимматлашди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика