Жаҳон

КХДР ядро синовларига тайёр –Жанубий Корея разведкаси

У Байденнинг Сеулга ташрифи вақтида амалга оширилиши мумкин.

КХДР ядро синовларига тайёр –Жанубий Корея разведкаси

 

КХДР янги ядро синовларига тайёргарликни якунлади. Бу ҳақда Корея Республикаси миллий разведка хизматига таяниб Yonhap агентлиги хабар берди.

 

“Шимолий Кореядаги коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамай, ракета синовларига тайёргарлик кузатилмоқда. Ядро синовларига тайёргарлик тўлиқ якунланган, улар ҳозирда уни ўтказиш вақтини кўриб чиқмоқда”, – дейилади хабарда.

 

Жанубий Корея парламенти депутатларидан бири Ким Бён Гининг сўзларига кўра, ракета тез орада учирилиши мумкин.

 

Айрим мутахассислар Жозеф Байденнинг Сеулга ташрифи вақтида ракета синовлари ўтказилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. АҚШ етакчиси 20 май куни Жанубий Кореяга боради.

 

Аввалроқ АҚШ КХДР хакерларига қарши санкция жорий этганди.

 

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"