Корея Марказий телеграф агентлигининг хабар беришича, Пхенянда ўтказилган йирик ҳарбий параддa “Хвасон-20” номли янги ракета тақдим этилган. Агентлик уни “энг қудратли ядро стратегик қуроли” деб атади.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси тузилганининг 80 йиллиги муносабати билан ташкил этилган параддаги нутқида КХДР Қуролли кучларини “ҳар қандай таҳдидни йўқ қила оладиган, енгилмас қўшин”га айланишга чақирди.
Мутахассисларнинг баҳоларига кўра, “Хвасон-20” ракетасининг учиш масофаси Шимолий Кореяга АҚШ ҳудудидаги нишонларга зарба бериш имконини беради. КХДР армияси парадда “Хвасон-20”дан ташқари, бошқа энг янги қуролларни, жумладан гипертовушли ракеталарни ҳам намойиш этди. Мазкур парадда Россия ҳарбийлари ҳам қатнашди.
Пхенянда ўтказилган парадда Хитой бош вазири Ли Цян, Вьетнам Коммунистик партияси бош котиби То Лам ҳамда Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам қатнашди.


