Жаҳон

Башар ал-Асаднинг оиласи билан Россияда сиёсий бошпана топкани айтилмоқда

Россияда ҳозирда 1 200 дан ортиқ суриялик собиқ офицер ва амалдорлар яшаётганлиги билдирилди.

Башар ал-Асаднинг оиласи билан Россияда сиёсий бошпана топкани айтилмоқда

Германиянинг Die Zeit нашри Сурия собиқ президенти Башар Асад ва унинг оиласи ҳозирда Москва марказий қисми — “Москва-Сити” ҳудудидаги ҳашаматли осмонўпар бинолардан бирида яшаётганини маълум қилди. Нашрнинг Асадлар оиласига яқин манбаси хабар беришича, собиқ давлат раҳбари вақтини асосан онлайн видеоуйинларга сарфлайди ва баъзи ҳолларда яшаётган биноларининг биринчи қаватида жойлашган савдо марказида кўриниш беради.

 

Манбага кўра, Асадлар оиласи “Москва-Сити” ҳудудида 20 га яқин қимматбаҳо квартираларга эгалик қилади. Бироқ улар Россия ҳукумати томонидан белгиланган айрим шартлар доирасида яшайди. Хусусан, уларга сиёсий фаолият билан шуғулланиш ёки оммавий чиқишлар қилиш тақиқланган.

 

Die Zeit суҳбатдошининг сўзларига кўра: “Агар Асадлар оиласи бу талабларни бузмаса, улар Россияда хавфсизлик кафолатига эга бўлади ва уларнинг экстрадиция қилиниши масаласи кун тартибига қўйилмайди. Уларнинг шахсий хавфсизлиги махсус хусусий қўриқлаш хизматлари томонидан таъминланади.”

 

Шунингдек, нашр маълумотича, ҳозир Россияда 1 200 дан ортиқ суриялик собиқ офицер ва юқори лавозимли амалдорлар истиқомат қилмоқда. Уларнинг аксарияти Суриядаги фуқаролик уруши тугаганидан сўнг Россияга кўчиб ўтган.

 

Мазкур маълумот Россия томонидан расман тасдиқланмаган бўлса-да, Die Zeit хулосасига кўра, Москва Асад режими собиқ аъзоларига сиёсий бошпана ва ҳимоя тақдим этаётган бўлиши мумкин.

 

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"