Макрон Киевга бориши мумкин
Франция раҳбари сўнгги бор Россия-Украина можаросидан олдин Киевга келганди.

Эммануэль Макрон кейинги ҳафтада Киевга бориши мумкин. Бу ҳақда Figaro нашри хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Франция етакчиси Украинага чоршанба куни, Руминияга ташрифдан сўнг келиши эҳтимоли бор. Елисей саройи бу хабарга муносабат билдирмаган. Шу билан бирга у инкор ҳам қилинмаган.
Макрон сўнгги марта Киевга 8 феврал куни, Россия билан сиёсий можаро олдидан ташриф буюрганди.
Аввалроқ Франция ва Украина президентлари телефон мулоқоти ўтказганди.







