Франция Украинага оғир қуроллар етказиб беришни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Эммануэль Макрон Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти давомида айтиб ўтди.
Франция етакчиси Зеленский билан ҳарбий техника, сиёсий ва молиявий ёрдамга эҳтиёжларни муҳокама қилган.
“У (Макрон) Париж ушбу эҳтиёжлар, хусусан, оғир қуролларни етказиб беришга тайёрлигини билдирди”, – дейилади Елисей саройи тарқатган коммюникеда.
Аввалроқ Борис Жонсон Зеленскийга ҳарбий ёрдам етказиб беришга ваъда берганди.


