Жаҳон

Марк Цукерберг Facebook собиқ менеджери Фрэнсис Хауге айбловини беъманиликдан бошқа нарса эмас, деб атади

Facebook раҳбари Марк Цукерберг маҳсулотлар бўйича собиқ менеджер Фрэнсис Хаугеннинг платформа болаларга зарар етказиши тўғрисидаги айбловини рад этди.

Марк Цукерберг Facebook собиқ менеджери Фрэнсис Хауге айбловини беъманиликдан бошқа нарса эмас, деб атади

 

 

“Биз хавфсизлик, тинчлик ва руҳий саломатлик каби масалалар жуда муҳим эканини чуқур ҳис қиламиз ва англаймиз”, — деган Цукерберг Facebook саҳифасидаги хабарида.

 

Унинг ёзишича, Хаугеннинг сўзлари беъманиликдан бошқа нарса эмас.

 

“Биз агар тадқиқотларни инкор этсак, нега унда бу муҳим саволларга жавоб топиш учун соҳада етакчи бўлган тадқиқотлар дастурини яратдик? Агар биз зарарли контентга қарши курашиш ҳақида қайғурмасак, нега унда шу соҳадаги бошқа ҳар қандай компаниядан кўпроқ одам ёлладик?”, — деган у.

 

Цукерберг фикрини давом эттириб “Бунинг ортида  биз гўё даромадни хавфсизлик ва тинчликдан устун қўямиз, деган айблов бор. Ҳолбуки, бу бизга нисбатан туҳмат ва ёлғондан бошқа нарса эмас”, деб ёзган.

 

Маълумки, 4 октябрь куни бутун дунёда интернетда узилишлар кузатилди. Дастлаб Facebook, WhatsApp ва Instagram'да бошланган муаммо кейинчалик Google хизматлари, Twitter, Tiktok ва Zoom'га ҳам таъсир қилди. Facebook, WhatsApp ва Instagram'нинг бир соат ишламаслиги жаҳон иқтисодиётига 161 миллион доллар зарар етказди. Умуман олганда Facebook акциялари 5 фоизга пасайди.

 

Facebook раҳбари бу ҳақда ҳам ёзиб, ҳодисани “сўнгги йиллардаги энг ёмон ўчиш”, деб баҳолади. У компания сўнгги 24 соатини ўз тизимларини кучайтириш ҳақида фикр юритишга сарф қилганини таъкидлади.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Марк Цукерберг Facebook собиқ менеджери Фрэнсис Хауге айбловини беъманиликдан бошқа нарса эмас, деб атади | Zamon.uz