Жаҳон

Facebook, WhatsApp ва Instagram'нинг бир соат ишламаслиги жаҳон иқтисодиётига 161 миллион доллар зарар етказди

4 октябрь куни бутун дунёда интернетда узилишлар кузатилди. Дастлаб Facebook, WhatsApp ва Instagram'да бошланган муаммо кейинчалик Google хизматлари, Twitter, Tiktok ва Zoomга ҳам таъсир қилди. Ҳатто Россияда Вконтакте ва Telegramда ҳам узилишлар бўлгани маълум қилинди.

Facebook, WhatsApp ва Instagram'нинг бир соат ишламаслиги жаҳон иқтисодиётига 161 миллион доллар зарар етказди

 

 

Facebook, WhatsApp ва Instagram'нинг бир соат ишламаслиги жаҳон иқтисодиётига 161 миллион доллар зарар етказди. Умуман олганда Facebook акциялари 5 фоизга пасайди. Оқибатда, “Риа Новости” маълумотларига кўра, компания асосчиси Марк Цукерберг 6 миллиард доллардан ортиқ бойлигини йўқотди. Кейинроқ  Цукерберг тармоқдаги носозликлар учун  фойдаланувчилардан узр сўради.

 

Шунингдек, тармоқда 1.5 миллиард Facebook фойдаланувчиларининг маълумотлари сотиб юборилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Компаниянинг ўзи буни инкор қилмоқда. Аммо юқоридаги хабарларнинг ўзиёқ ижтимоий тармоққа бўлган ишончнинг пасайишига сабаб бўлди.

 

Facebook узилишларни техник сабаблар билан боғлаган. Компания муҳандислари муаммо  магистраль маршрутизаторлардаги ўзгаришлар туфайли вужудга келганини маълум қилди.  Ушбу узилиш ижтимоий тармоқ тарихидаги энг узун узилиш сифатида қолди. Эътиборлиси , техник муаммоларни бартараф этиш бунчалик чўзилиб кетганига сабаб, муаммо чиққандан сўнг, компания ходимлари офисларига кира олмай қолган. Чунки офисга кириш тўлиқ электронлаштирилган ва махсус бейджик орқали бўлган. Аммо серверлардаги муаммо туфайли офисга киришдаги электрон ҳимоя тизими ҳам ишламаган, яъни ходимларнинг бейджикларини “танимаган”.

 

Аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири киберҳужумлар ҳақида гапирганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"