Иқтисодиёт

"Мавсум бошланди": Тошкентдаги ижара нархлари ошди

Жорий йилнинг август ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари июль ойига нисбатан ўртача 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга ошди.

"Мавсум бошланди": Тошкентдаги ижара нархлари ошди

Бу ҳақида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти матбуот хизмати мутахассислар таҳлилларини эълон қилди.

 

Уй-жой ижарасининг ошишига бир нечта омиллар, жумладан, сентябрь ойидан олий таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошланиши бўйича кутилмалар таъсир кўрсатди.

 

Ўртача таъмирланган уй-жой ижарасига талабнинг ошиши бўйича кутилмалар ушбу турдаги уйлар ижара нархларига таъсир кўрсатди. 2024 йилнинг август ойида ижара нархлари июль ойига нисбатан ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун 1,3 фоизга, 2 хонали уйлар учун 2,1 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,7 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 2,5 фоизга ошди.

 

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — 285 АҚШ доллари, 2 хонали – 348 АҚШ доллари, 3 хонали – 387 АҚШ доллари, 4 хонали — 460 АҚШ доллари), Олмазор (1 хонали – 301 АҚШ доллари, 2 хонали – 359 АҚШ доллари, 3 хонали – 414 АҚШ доллари, 4 хонали – 471 АҚШ доллари) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 350 АҚШ доллари, 2 хонали – 445 АҚШ доллари, 3 хонали – 550 АҚШ доллари, 4 хонали – 736 АҚШ доллари) ва Яккасарой (1 хонали – 349 АҚШ доллари, 2 хонали – 455 АҚШ доллари, 3 хонали – 585 АҚШ доллари, 4 хонали – 603 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

 

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024 йилнинг август ойида тўлиқ таъмирланган 3 хонали ва 4 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархлари июль ойига нисбатан пасайган бўлса, 1 хонали ва 2 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ўсиш кузатилди. Мазкур даврда 3 хонали уй-жойлар ижараси 0,4 фоизга, 4 хонали уй-жойлар ижараси 2,0 фоизга арзонлашган бўлсада, 2 хонали уй-жойлар ижараси ўртача 0,1 фоизга, 1 хонали уй-жойлар ижараси 3,4 фоизга қимматлашди.

 

Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 335 АҚШ доллари, 2 хонали – 416 АҚШ доллари, 3 хонали – 501 АҚШ доллари, 4 хонали – 634 АҚШ доллари) ва Учтепа (1 хонали – 377 АҚШ доллари, 2 хонали – 437 АҚШ доллари, 3 хонали – 563 АҚШ доллари, 4 хонали – 669 АҚШ доллари) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 456 АҚШ доллари, 2 хонали – 688 АҚШ доллари, 3 хонали – 1006 АҚШ доллари, 4 хонали – 1274 АҚШ доллари) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 421 АҚШ доллари, 2 хонали – 715 АҚШ доллари, 3 хонали – 1014 АҚШ доллари, 4 хонали – 1279 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"