1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Microsoft ўз ходимларига мажбурий вакцинация жорий қилади

Сентябрь ойидан бошлаб Microsoft ходимлари офисда ишлаш учун коронавирусга қарши эмланишлари керак бўлади. Бу ҳақида The Verge компанияси баёнотига асосланиб “Спот” хабар бермоқда.

Microsoft ўз ходимларига мажбурий вакцинация жорий қилади

Эмлаш сертификатлари компанияда ишламайдиган, лекин АҚШдаги Microsoft биноларига киришни режалаштирган оддий меҳмонларга ҳам керак бўлади. Контраэндикация ёки бошқа узрли сабабларга кўра эмланмаган одамлар учун офисга қабул қилишнинг алоҳида қоидалари белгиланади. Компания, шунингдек, 4 октабрдан кечиктирмай тўлиқ офис фаолиятини қайта бошлашини эълон қилди.

 

“Биз фаолият кўрсатаётган ҳар бир минтақада, мамлакатда ва штатда маҳаллий даражадаги вазиятни таҳлил қилишни давом эттирмоқдамиз ва агар керак бўлса, саналар ва қоидаларни тўғрилаймиз”, – дейилади баёнотда.

 

Ҳали коронавирусга қарши эмланмаган болалари бўлган ёки иммунитети заиф қариндошларига ғамхўрлик қилаётган ходимлар январгача уйдан туриб ишлашлари мумкин, дейди Microsoft вакили.

 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Facebook, Google ва Netflix ҳам мажбурий эмлашни жорий қилишган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика