Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-йубилей сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Чехия Республикаси Президенти Петр Павел билан учрашувлар ўтказди.
Иордания етакчиси билан мулоқотда жорий йил август ойида Тошкентда эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокида устувор инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича қўшма чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Чехия президенти билан учрашув чоғ‘ида эса савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, инновациялар ва бошқа йўналишларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди. Шунингдек, идоралараро алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.


