1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди

Нью-Йорк ташрифи доирасида Ўзбекистон раҳбари бир қатор халқаро учрашувлар ўтказди.

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-йубилей сессияси доирасида Нью-Йорк шаҳрига амалга оширган ташрифи ўз якунига етди.

 

Давлат раҳбари ташриф давомида Бош Ассамблеянинг умумий сиёсий мунозараларида нутқ сўзлаб, БМТнинг глобал муаммоларни ҳал этишдаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган қайтмас ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, халқаро ҳамжамият олдида тинчлик, барқарор тараққиёт ҳамда глобал ҳамкорликка қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

 

Ташрифнинг энг муҳим воқеаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашуви бўлди. Мулоқотда икки томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён, Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ II, Чехия Президенти Петр Павел, Албания Президенти Байрам Бегай, Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева, Жаҳон банки президенти Ажай Банга ва ЖСТ раҳбари Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашувлар ўтказди.

 

Президент Мирзиёев АҚШ ишбилармон доиралари, йирик корпорациялар ва инвестиция фондлари раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Музокаралар якунида муҳим битим ва келишувлар имзоланди, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилди.

 

Сафар доирасида давлатимиз раҳбари АҚШдаги ватандошларимиз ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан ҳам учрашди.

 

Ташриф тадбирлари якунлангач Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика