1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистон ва Албания Президентлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Нью-Йоркда Шавкат Мирзиёев ва Байрам Бегай учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Албания Президентлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай билан учрашув ўтказди.

 

Мулоқотда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Томонлар икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Бу борада сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорликнинг янги механизмларини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Савдо ва инвестиция соҳаларидаги салоҳиятни рўёбга чиқариш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика