1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Нью-Йоркда Шавкат Мирзиёев ва Ли Чже Мён учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Корея Президентлари алоҳида стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришдилар.

Нью-Йоркда Шавкат Мирзиёев ва Ли Чже Мён учрашуви бўлиб ўтди

23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён билан учрашув ўтказди.

 

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланаётгани, барча даражаларда алмашинув ва мулоқотлар фаоллашгани алоҳида қайд этилди.

 

Савдо ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, Корея компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри инвестициялари 8 миллиард АҚШ долларидан ошди. Шунингдек, юртимизда Кореянинг етакчи олий таълим муассасаларининг 4 та филиали ҳамда бир қатор профессионал таълим марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.

 

Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Корея Эксимбанки ва бошқа молиявий институтлар билан кўп йиллардан буён самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани, умумий лойиҳа портфели 3,5 миллиард долларга етгани таъкидланди.

 

Учрашувда муҳим хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, авиация, биотехнология каби устувор йўналишларда янги лойиҳаларни илгари суриш кўзда тутилган “Технология ва саноат шериклиги”нинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

 

Шу маънода, Ҳукумлараро комиссиянинг яқинлашиб келаётган йиғилишини самарали ўтказиш муҳим экани қайд этилди.

 

Томонлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, жумладан “Марказий Осиё – Корея Республикаси” формати доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

 

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев Президент Ли Чже Мённи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика