Жаҳон

Москва ва Пекин глобал Жануб йўналишидаги позицияларини мустаҳкамламоқда

“The Wall Street Journal” мақоласида бу жараён таҳлил қилинган.

Москва ва Пекин глобал Жануб йўналишидаги позицияларини мустаҳкамламоқда

 

Россия ва Хитой Ғарб билан қарама-қаршилик шароитида Глобал “Жануб” билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.

 

Нашрнинг қайд этишича, Россия раҳбарияти мавжуд геосиёсий таранглик шароитида “Шимол-Жануб йўналишида дипломатия, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида янги тармоқларни яратмоқда”. Бу йўналишда Москванинг энг асосий иттифоқчиси Хитой ҳисобланади. Пекин бу бўйича катта тажрибага эгалиги, у узоқ йиллар давомида Осиё, Лотин Америкаси ва Африка билан савдо олиб боргани ва инвестициялар киритгани таъкидланган.

 

“Бу давлатлар йирик иқтисодий ёки дипломатик ўйинчилар эмас, аммо уларнинг аксарияти тез ривожланиб бораётган бозорларга эга, стратегик савдо маршрутлари устида жойлашган, бошқалари эса “тоза энергия”а ўтишда муҳим бўлган ресурсларга эга”, – дейилади мақолада.

 

Шу билан бирга “Шимол-Жануб” йўналиши давлатларининг деярли барчасида Ғарб қадриятларига қарама-қарши мақсадлар борлиги қайд этилган.

 

“The Wall Street Journal” фикрича, Пекин ва Москва глобал энергетика бозорини ўзи учун узоқ йиллар фойда келтирадиган ва Ғарбнинг зарарига ишлайдиган оқимга буриб юбормоқчи. Бу “Украина низосининг узоқ истиқболдаги асосий якунларидан бири бўлади”.

 

Бундан ташқари, АҚШнинг асосий эътибори Ғарбга қаратилган бир пайтда Россия ва Хитой “янги реаллик”ка кўра иш юритаётгани қайд этилган.

 

Аввалроқ Россия, Эрон ва Хитой АҚШ чегаралари яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"