Москвада кўп қаватли уй деразаси тагидан аёл ва унинг икки боласи жасади топилди
Бугун соат 11:53 да Москванинг "Левобережная" кўчасидаги кўп қаватли уй деразаси тагидан баландликдан йиқилишга хос бўлган тан жароҳати олган аёл ҳамда янги туғилган чақалоқ ва тўрт ёшли боланинг жасади топилди.

Бу ҳақда 11 октябрь куни шаҳар прокуратураси маълум қилди.
Суриштирув давомида 34 ёшли марҳум аёл шу уйнинг 17-қаватида яшагани маълум бўлди.
Ҳозирда прократура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Россияда ўзбекистонлик 13 ёшли қиз ҳамда Оренбург вилоятида уч нафар талаба қизнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







