Ўзбекистон

Мўйноқда табиий газ топилди

2026-йил 10 январ ҳолатига кўра, қудуқ 5265 метр чуқурликкача етказилган.

Мўйноқда табиий газ топилди

 

Устюрт минтақасидаги «Мўйноқ» кони атрофида жойлашган Шагирлик — қуйи юра ҳудудида бурғилланган 2-сонли излов қудуғида юқори босим остида табиий газ оқими қайд этилди. Мутахассислар аниқланган газ уйумлари саноат миқёсида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Uzbekneftgaz хабар бермоқда.

 

Мазкур қудуқ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгеофизика» АЖ ҳамда «Нефт ва газ конлари геологияси ва қидируви институти» томонидан олиб борилган 3D сейсмик тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда чуқур излов бурғилаш учун тайёрланган. Ишлар замонавий геологик маълумотлар асосида амалга оширилган.

 

Қудуқни бурғилаш жараёни Жамият ҳамда унинг таркибидаги Лойиҳа бошқарув офиси мутахассислари томонидан олиб борилди. Ушбу жамоа хорижда нефть-газ соҳасида тажриба орттирган, давлат раҳбари топшириғига биноан мамлакатга жалб этилган юқори малакали муҳандис ва геологлардан иборат.

 

Маълум қилинишича, 2026-йил 10-январ ҳолатига кўра, қудуқ 5265 метр чуқурликкача етказилган ва 5061–5265 метр оралиғида қуйи юра қатламларидан газ уйумлари аниқланган. Эндиликда ушбу қатламларнинг геологик тузилишини чуқурроқ ўрганиш ҳамда газ захиралари чегарасини белгилаш мақсадида майдонда 3 ва 4-сонли янги излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"