Тошкент шаҳрининг Учтепа туман судида А.Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, илгари судланмаган)га нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни якунланди.
Суд ҳукмига кўра, А.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг:
156-моддаси 2-қисми (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш),
244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш),
244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунига хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Суд томонидан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жаза тайинлаш) қўлланилган ҳолда, 59 ва 61-моддалар тартибида унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Белгиланган жазо умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Шунингдек, суд қарорига асосан, А.Т. билан боғлиқ бўлган интернетдаги Mubashshir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифа ва каналларнинг Facebook, Instagram, Telegram ҳамда YouTube платформаларидаги фаолияти тўхтатилиб, блокланишига қарор қилинди.
Суд ҳукми устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят келтириш мумкин.


