1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда ATTO карталаридан ортиқча тўловлар ечиляптими?

ATTO компанияси метро йўловчиларининг карталаридан ортиқча ечимлар ҳақидаги шикоятларга изоҳ берди.

Тошкентда ATTO карталаридан ортиқча тўловлар ечиляптими?

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида айрим йўловчилар жамоат транспортида фойдаланиладиган ATTO карталаридан уйда бўлган пайтида ҳам тўловлар ечилиб олингани ҳақида шикоят билдирдилар. Ушбу ҳолат юзасидан “ATTO” компанияси расмий муносабат билдирди.

 

Компания маълум қилишича, техник носозлик 16–30 сентябрь кунлари “Буюк Ипак йўли” метро бекатида ўрнатилган 1-сонли терминалда қайд этилган. Шунинг учун ушбу даврда амалга оширилган айрим йўл ҳақи тўловлари ўз вақтида карталардан ечилмаган.

 

ATTOнинг баёнотида таъкидланишича, ҳозирда кечиккан транзакциялар автоматик тарзда амалга оширилмоқда. “Ҳеч қандай ортиқча ёки асоссиз ечим бўлмайди — фақат йўловчилар томонидан амалда бажарилган ҳақиқий саёҳатлар учун тўловлар ундирилмоқда”, — дейилади компания изоҳида.

 

Компания ноқулайликлар учун фойдаланувчилардан узр сўраб, тизимдаги муаммо бартараф этилганини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика