1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухоро ва Навоий олтин қазиётган шахслар ушланди

Улар давлат ва жамият манфаатларига 20 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

Бухоро ва Навоий олтин қазиётган шахслар ушланди

ДХХ ва ИИБ олтин қазиётган 37 нафар шахсни қўлга олди, дея хабар бермоқда UzA ахборот агентлиги.

 

Қайд этилишича, Шофиркон туманидаги "Қулжуқтов" ва Конимех туманидаги "Товшан" тоғ массивларида жойлашган "Олтин Кон" МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланган.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан материаллар ДХХга юборилган ва ДХХ, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилган. "Қулжуқтов" массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинган.

 

Тадбир давомида, 3 та Форд автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди ҳамда ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ етказилган зарар аниқланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика