1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда сиам эгизаклари ноёб операция орқали ажратиб олинди

Чирчиқ шаҳрида сиам эгизаклар туғилгандан 9 соат ўтиб муваффақиятли ажратилди.

Ўзбекистонда сиам эгизаклари ноёб операция орқали ажратиб олинди

Тошкент вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Чирчиқ шаҳридаги филиали шифокорлари томонидан ноёб тиббий амалиёт муваффақиятли бажарилди.

 

Ҳомиладорликнинг 33–34-ҳафтасида кесарча йўл билан муддатидан олдин дунёга келган сиам эгизаклар туғруқдан 9 соат ўтиб, маҳаллий шароитда ўта мураккаб, юқори технологик операция орқали ажратиб олинди.

 

Беш соат давом этган жарроҳлик амалиёти Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал жарроҳлик маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Эргашев бошчилигидаги тажрибали мутахассислар гуруҳи томонидан ўтказилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худайоров бугун шифокорлар жамоаси ва эгизаклар ҳолидан шахсан хабар олди.

— Бундай мураккаб операциялар дунёнинг барча давлатларида ҳам амалга оширилавермайди, — деди вазир. — Мамлакатимиз тиббиётининг вилоят даражасида ҳам шундай ноёб амалиётни муваффақиятли бажаришга эришгани — юртимиз соғлиқни сақлаш тизими янги босқичга чиққанининг яққол исботидир.

 

Операцияда иштирок этган бир гуруҳ мутахассислар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Соғлиги барқарорлашган эгизак чақалоқлар ва уларнинг онасига бугун шифохонадан уйига рухсат берилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика