1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда 38 ёшли эркак 7 ёшли қариндошини зўрлади

У тўйга бориб, тоғасининг неварасига тегажоғлиқ қилган.

Наманганда 38 ёшли эркак 7 ёшли қариндошини зўрлади

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 ёшли қиз ўз қариндоши бўлган катта ёшли шахс томонидан зўрланди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, Kun.uz хабар берди.

 

Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган Б.С. 2025 йил 14 октябр куни тоғаси Ж.М.нинг яшаш хонадонига тўй маросимига борган. У тўйда тоғасининг 2018 йилда туғилган невараси И.К.ни вояга етмаганлигидан фойдаланиб, алдаган ҳолда четга олиб чиққан. Сўнгра қизалоқнинг номусига тегиб, воқеа жойидан яширинган.

 

Эркак 2 кунлик қидирувдан сўнг қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Б.С. олдин ҳам номусга тегиш жиноятини содир қилиб, судлангани маълум бўлди. Хусусан, у ЖИБ Наманган туман судининг 2020 йил 26 февралдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖИБ Чирчиқ шаҳар судининг 2025 йил 19 февралдаги ажрими билан Б.С.нинг ўталмаган 5 йил 1 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика