1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида эркак вояга етмаган қизга тажовуз қилганликда гумонланмоқда

Оҳангаронда жинсий характердаги жиноят ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида эркак вояга етмаган қизга тажовуз қилганликда гумонланмоқда

Оҳангарон туманида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари содир этилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жорий йилнинг 16 октябри куни 1994 йилда туғилган М.Т. исмли шахс томонидан вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (“Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш”) билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Мазкур шахс шу куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан процессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика