Наманганда қарздорлик бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари доирасида гаровдаги юк автомашинаси – фура хатланди. Қарз миқдори 267,5 млн сўм бўлган. Сўнгги огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорлик тўланмаган ва шу сабабли хатлаш чораси амалга оширилган.
Таъкидланишича, фура гаровда бўлган. Эгаси эса қарзини ўз вақтида тўламаган.
“Бундай тадбирлар келгусида ҳам МИБ органлари томонидан адолатни таъминлаш мақсадида давом эттирилади”, дейилади МИБ хабарида.


