Ўзбекистон

Сирдарёда машина олиб қочган йигитлар Бўкада ИИБ ходимини пичоқлади, яна бир ЙПХ ходимини уриб кетди

Самарқанддан йўловчи бўлиб чиққан 18 ёшли икки йигит Сирдарёга келгач, ҳайдовчи ҳожатхонага кирганида Cobalt’ни олиб қочган. Тўсиб ушлаш режасига кўра, Бўка тумани ҳудудида уларни тўхтатган ИИБ ходимини пичоқлаб, Cobalt’ни қолдирган ва ходимнинг Matizини ҳайдаб кетишган. Matiz йўлини тўсган ЙПХ ходимини эса уриб кетишган.

Сирдарёда машина олиб қочган йигитлар Бўкада ИИБ ходимини пичоқлади, яна бир ЙПХ ходимини уриб кетди

2 август куни икки нафар вояга етмаган шахс томонидан ўғирланган автомобил воситасида бир нечта ҳудудда жиноят содир этилди. Воқеа давомида Ички ишлар органлари ходимларига оғир тан жароҳатлари етказилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича иш қўзғатилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Андижон вилояти, Хўжаобод туманида яшовчи 2007 йилда туғилган икки нафар йигит Самарқанд шаҳридан Наманган вилоятига бориш мақсадида йўловчи сифатида Cobalt русумли автомобилга чиққан. Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи қисқа муддатга автомобилдан чиққан пайтда, улар машинани олиб қочиб кетган.

 

Мазкур воқеа юзасидан 102 хизматига хабар келиб тушгач, тезкор чоралар кўрилиб, барча ЙПХ постларига огоҳлантириш юборилган. Бироқ автомобил давлат рақам белгисиз ҳаракатланганлиги боис аниқлаш ишлари мураккаблашган.

 

Соат 04:24 да оқ рангли, давлат рақамисиз Cobalt автомобили Бўка тумани ҳудудидаги ЙПХ постида тўхтатилган, бироқ ҳайдовчи ҳужжат текширувидан сўнг постдаги бошқа йўлак орқали машинани бошқариб номаълум томонга кетган.

 

Орадан кўп ўтмай, Бўка тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмасининг тезкор ходими ушбу автомобилни аниқлаб, тўхтатишга уринган. Шу пайтда жиноятчилардан бири унга пичоқ билан тан жароҳати етказган. Улар Cobalt’ни ҳодиса жойида ташлаб кетиб, ходимга тегишли Matiz автомобилни олиб қочган.

 

Жиноятчилар Тошкент вилояти, Оҳангарон туманига кириб келганида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилмоқчи бўлган, аммо улар тўхташга бўйсунмасдан, хизмат автомобили билан ЙПХ ходимини уриб юборган. Ходим оёқ қисмидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Олиб борилган тезкор излаш ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар Оҳангарон шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Жиноят кодексининг 267-моддасига кўра, транспорт воситасини ўғирлаш 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

custom img

"Чорвоқ меники" деб пляжларни бўлиша олмаган жиноий гуруҳ ушланди

Тезкор тадбирлар давомида жами 13 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

custom img

Қашқадарёда келинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йилга қамалди

Аёл доимий равишда келинини ҳақорат қилган, калтаклаган ва ота-онаси билан мулоқотини чеклаган.

custom img

Қозоғистон Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади

Тегишли қарор Қозоғистон Президенти томонидан имзоланди.

custom img

Мурунтов конида юк автосамосвали хизмат автомобилини босиб кетди, икки киши ҳалок бўлди

Махсус комиссия ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини ўрганмоқда.

custom img

Фермерларни ҳақоратлаган Қува тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Ҳоким одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлари учун интизомий жавобгарликка тортилди.

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"