“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ва “Sevimli TV” телеканали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Таъкидланишича, мазкур меморандум ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ҳамда ундан фойдаланиш соҳасида самарали ҳамкорликка қаратилган.
Мазкур меморандум доирасида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан тайёрланган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган кўрсатувлар, ҳуқуқий шарҳлар ва медиа маҳсулотларини “Sevimli TV” орқали кенг жамоатчиликка етказиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш устувор вазифа саналади. Айниқса, бу борада тажрибали мутахассислар билимига таяниш ижобий самара беради.
Албатта, ҳуқуқий ахборотга оид маълумотларни алмашиш, ҳамкорликда содда, равон ва халқчил ҳуқуқий кўрсатувларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шу орқали жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.


