1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда самолётга сиғмай қолган фуқарога компенсация берилди

“Centrum-Air” авиакомпанияси томонидан ортиқча чипталар сотилиши натижасида ноқулайлик юзага келган.

Наманганда самолётга сиғмай қолган фуқарога компенсация берилди

 

2025 йил 26 сентябрда фуқаро “Centrum-Air” сайтида Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та чипта харид қилган. Бироқ, авиакомпания томонидан ортиқча чипталар сотилгани сабабли у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетган. Кейинчалик уларга Истанбул–Тошкент рейсида жой ажратилиб, қайтишлари таъминланган.

 

Рақобат қўмитаси ўтказган текширувдан сўнг “Centrum-Air” авиакомпанияси фуқаро билан келишувга эришди. Компенсация қуйидагиларни ўз ичига олади: 500 евро пул тўлови, қўшимча 865 200 сўм товон, авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафар учун 20% чегирма берувчи промокод, 23 кг қўшимча бепул багаж ва самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика