1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Намангандаги педофилнинг муддатидан олдин озодликка чиққанлиги юзасидан баёнот берилди

2025 йил февраль ойида суд қарори билан унга жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жаза — ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилган.

Намангандаги педофилнинг муддатидан олдин озодликка чиққанлиги юзасидан баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида 7 ёшли қизалоққа нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақида тарқалган хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумонланган фуқаро Б.С. аниқланиб, қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди 2025 йил 16 октябрда гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.

 

Расмий маълумотларга кўра, Б.С. илгари ҳам оғир жиноят содир этгани учун судланган. 2020 йил 26 февралда жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан у Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “б” банди (номусга тегиш) бўйича айбдор деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ушбу ҳукм 2020 йил 8 май куни қонуний кучга кирган.

 

Кўплаб фуқаролар томонидан маҳкум нега жазони тўлиқ ўтамасдан озодликка чиққанлиги ҳақида саволлар билдирилди.

 

Мазкур масалага изоҳ сифатида шуни қайд этиш лозимки, 2025 йил 19 февралда жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди маҳкум Б.С.нинг илтимосномасини кўриб чиқиб, унга тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ турдаги жазо — ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштиришга қарор қилган. Бу қарор Жиноят кодексининг 74-моддаси 3-қисми “в” банди (2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳрири) асосида қабул қилинган.

 

Ўша даврда амалда бўлган қонун талабларига кўра, ўта оғир жиноят учун тайинланган жазонинг камида ярми ўтаб бўлинганидан сўнг, қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш мумкин эди.

 

Бироқ, 2023 йил 23 мартда қабул қилинган янги қонун (ЎРҚ-825-сон) билан ушбу тартиб ўзгартирилди — эндиликда жазони енгилроғи билан алмаштириш фақат жазонинг камида учдан икки қисми ўтаб бўлинганидан кейин қўлланилиши мумкин.

 

Шунингдек, янги таҳрирда бу ўзгаришлар фақат янги қонун кучга киргандан кейинки ишлар учун татбиқ этилиши белгиланган.

 

Амалдаги Жиноят кодексининг 74-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жазони енгилроги билан алмаштириш 73-модданинг 4-қисмида кўрсатилган тоифадаги шахслар учун татбиқ этилмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика